Устоз ва мураббийлар куни муборак

1октябр “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан мактабда ўзини ўзи бошқариш куни эълон қилинди. Мактабимизнинг битирувчи синфлари Мактаб маъмурияти ва ўқитувчиларимизнинг вақтинча вазифаларини ўз зиммларига олишди. Битирувчи ўқувчиларимиз елкаларига юклатилган вазифани аъло даражада бажаришди. Мактабимизнинг фахрий ўқитувчиларини хам ёддан чиқармасдан уйларига бориб табриклаб келинди.