2016 йил “Соғлом она ва соғлом бола” йили

2016yil

Мустақиллик йилларида юртимизда ҳар бир кириб келаётган йилга муносиб ном бериш гўзал бир анъана сифатида йўлга қўйилган. Бу орқали бутун бир йил давомида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар режалаштирилади ва мазкур йил номида ўз аксини топади. Муҳтарам Президентимиз тамонидан жорий этилган бу ислоҳот замирида давлатимиз ва жамиятимиз учун улкан манфаатлар бор. Бу хайрли иш асрлар давомида ўз-ўзидан бўладиган ривожланиш ва тараққиётдан кўра самаралироқдир.

“Босқичма – босқич ўтиш” йўлини танлаган Ўзбекистонда ҳар йили ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларнинг ҳар бир бўғинига алоҳида эътибор қаратилиб, жуда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, юртимиздаги барча оилаларнинг ижтимоий ҳаётини, яшаш тарзини яхшилаш мақсадида биз учун муқаддас бўлган оилага янада кенгроқ эътибор қаратилмоқда.

Муҳтарам юртбошимиз ташаббуслари билан 1991 – Алишер Навоий йили, 1992 – Ҳамширалар йили, 1993 – Аҳмад Яссавий йили, 1994 – Мирзо Улуғбек йили, 1995 – Ибн Сино йили, 1996 – Амир Темур йили, 1997 – Инсон манфаатлари йили, 1998 – Оила йили, 1999 – Аёллар йили, 2000 – Соғлом авлод йили, 2001 – Оналар ва болалар йили, 2002 – Қарияларни қадрлаш йили, 2003 – Обод маҳалла йили, 2004 – Меҳр-мурувват йили, 2005 – Сиҳат-саломатлик йили, 2006 – Ҳомийлар ва шифокорлар йили, 2007 – Ижтимоий ҳимоя йили, 2008 – Ёшлар йили, 2009 – Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили, 2010 – Баркамол авлод йили, 2011 – Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили, 2012 – Оила йили, 2013 – Обод турмуш йили, 2014 – Соғлом бола йил, 2015 – Кексаларни эъзозлаш йили

Мазкур йилларда айни шу соҳаларни ривожлантиришга, ҳар тарафлама ислоҳотлар ўтказишга катта эътибор қаратилди. Маҳалла фуқаролар йиғинининг иш фаолияти тубдан яхшиланди. Нафақат шаҳар марказларида, балки юртимизнинг чекка-чекка ҳудудларида ҳам замонавий жиҳозлар билан таъминланган, қулай шароитларга эга бўлган наъмунали уйлар барпо этилиб, турли чегирмалар ҳамда узоқ йиллик муддатга шартнома асосида ёш оилаларга фойдаланишга топширилди.

Халқ таълими соҳаси, болалар спортини ривожлантириш, болалар мусиқа ва санъат мактабларида ислоҳот ўтказишга алоҳида эътибор берилиб, туб ўзгаришлар амалга оширилди. Ёш авлодни маънан етук ва баркамол қилиб тарбиялашда кексаларнинг ҳаёт тажрибаси, уларнинг панд-насиҳатлари жуда муҳим аҳамият касб этади.

Халқимиз кексаларни эъзозлашни, уларни ардоқлаб, ҳурматларини жойига қўйишни ўзининг бурчи деб билади. Уларга кўпроқ эътибор қаратиш, ҳолларидан доимий равишда хабардор бўлиш зарур. Шу боис 2015 йилда ёши улуғларимизнинг яшаш шароитларини яхшилашда, уларни малакали тиббий кўриклардан ўтказишда, саломатликларини сақлашда самарали ишлар амалга оширилди.

Янги кириб келаётган йилда ҳам бу хайрли анъанани давом эттирган ҳолда 2016 йил юртбошимиз томонидан  “Соғлом она – соғлом бола” йили деб эълон қилинди. Чунки соғлом онадан соғлом фарзандлар дунёга келади. Фарзандлари соғлом юртнинг эса келажаги порлоқдир

Comments are closed.